Линклар

Россия Украина чегараси яқинида йирик қўшин ва оғир қуролларни тўплади


Ростов вилояти

Ростов вилояти

Reuters агентлиги мухбиринг хабар беришича, Россия армияси Украина чегараси яқинидаги ҳудудга йирик сондаги қўшин ва юзлаб оғир қуролларни жойлаштирди.

Мухбирнинг айтишича, 23-26 май кунлари мобиль ракетомётлар, танклар ва артиллерия Украинанинг Луганск вилоятидан 50 километр узоқликдаги Куминский полигонига жойлаштирилган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу борада изоҳ бермаслигини билдирди.

Россия Украинага қўшин юборгани тўғрисидаги Украина ва Ғарб давлатлари даъволарини рад этиб келади.

Май ойи бошида НАТО ҳарбий қўмондони генерал Филип Бридлов исёнчилар Украина шарқида янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётганига ишонишини айтганди.

XS
SM
MD
LG