Линклар

Қирғизистонда ўсмирларнинг 28 фоизи тамаки чекади


Қирғизистонлик ўсмир қизларнинг 8 фоизи тамаки чекиши аниқланган.

Қирғизистонлик ўсмир қизларнинг 8 фоизи тамаки чекиши аниқланган.

Қирғизистонда 13-15 ёшли ўсмирлар орасида чекувчилар сони ортмоқда.

“Кабар” агентлигининг билдиришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили ўсмирлар ўртасида тамаки чекиш билан боғлиқ сўров ўтказади. Ўтган йилги сўров 13-15 ёшли ўғил болаларнинг 20 фоизи, қизларнинг 8 фоизи чекишини кўрсатди.

Маълумотда айтилишича, ўсмирларнинг 5 фоиздан кўпроғи тутунсиз тамаки маҳсулотлари, жумладан, носвой чекади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Қирғизистонда чекувчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG