Линклар

Ўзбекистонда пахтанинг 95 фоизи қўлда терилади


Ўзбекистонда пахта йиғим теримига аҳоли мажбурий жалб қилиниши ҳақида халқаро ташкилотлар бонг уриб келади.

Ўзбекистонда бугунги кунда пахтанинг фақат 5 фоизигина техника томонидан терилади. Бу ҳақда “Ўзагромашсервис” ассоциациясидаги манбага таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар берди.

Ўзбекистонда йилига 3 миллион 400 минг тонна пахта ҳосили йиғилади. Мазкур ҳосилнинг 95 фоизи қўлда терилиши муносабати билан, Озодлик радиоси Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари, давлат корхоналари ва ўқув масканлари ходимлари мажбурий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиниши ҳақида маълумотлар бериб келади.

Podrobno.uz нашрининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати кейинги беш йил ичида техника воситасида териладиган пахта миқдорини 50-60 фоизга етказмоқчи. Бунинг учун 2015 йилда Тошкент трактор заводидан мингта пахта териш машинаси сотиб олинади. Бу билан Ўзбекистон далаларидаги пахта териш машиналари сони 2232тага етади.

XS
SM
MD
LG