Линклар

Бугун ФИФА президентлигига сайлов ўтказилади


ФИФА президентлига номзодлар Йозеф Батлер ва Али бин ал Ҳусайн.

ФИФА президентлига номзодлар Йозеф Батлер ва Али бин ал Ҳусайн.

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бугун ФИФА президенти сайлови ўтказилади.

Сайлов Цюрихда 28 май куни бошланган ФИФАнинг 65 - конгресси доирасида ўтказилади. Президентликка ФИФАнинг амалдаги раҳбари 79 ёшли Йозеф Блаттер ва Иордания шахзодаси Али бин ал Ҳусайн номзодлари кўрсатилган.

Сайлов ФИФА тарихидаги йирик жанжал фонида ўтказилмоқда. Бир неча кун аввал Швейцария ва АҚШ прокуратураси ФИФА вакилларини Футбол бўйича 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини танлашда пора олганликда айблаб жиноят ишлари очган эди. Швейцарияда ФИФАнинг 9 ходими қўлга олинган.

2010 йилги чемпионат Жанубий африка Респубьликасида ўтказилган. 2018 йилги мусобақалар Россияда, 2022 йилги чемпионат эса Қатарда ўтказилиши белгиланган.

Блаттер пайшанба куни конгресснинг очилиш маросимида сўзлар экан, ФИФАдаги “айрим шахсларнинг футбол учун шармандали бўлган ҳаракатлари”ни қоралади. У “Масъулият менинг зиммамда деб ҳисобланилади, бироқ мен ҳар бир одамни назорат қилиш имкониятига эга эмасман”, деб билдирган.

Европа футбол федерацияси - УЕФА раҳбари Мишель Платини Цюрихда ўтган шошилинч маслаҳатлашувлардан сўнг Блаттерни истеъфо беришга чақирди, бироқ Блаттер ўз лавозимидан кетмаслигини айтган.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам Блаттерни истеъфо беришга чақирди. Россия президенти Владимир Путин эса ФИФА ходимларининг коррупцияда айбланиб ҳисб қилинишини Блаттер президентликка қайта сайланишига йўл қўймаслик мақсадида қилинаётган ҳаракат сифатида баҳолади.

XS
SM
MD
LG