Линклар

Бағдоддаги портлашларда камида 10 одам ҳалок бўлди


Ироқда мина ўрнатилган машиналар тез-тез портлатиб турилади.

Ироқда мина ўрнатилган машиналар тез-тез портлатиб турилади.

Ироқ пойтахти Бағдоддаги иккита катта меҳмонхона олдида 28 май куни мина ўрнатилган автомашиналар портлатилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишича, ярим тунга яқин содир этилган ҳар икки портлаш муофиқлаштирилган равишда амалга оширилган, портлаш овозлари Бағдод марказида аниқ эшитилган. Портлаш оқибатида яна камида 27 киши яраланган.

Биринчи портлаш яқиндагина таъмирдан чиқарилган Бобил меҳмонхонаси олдида, иккинчи портлаш эса Шератон отели ва тунги клуб олдида содир этилган.

XS
SM
MD
LG