Линклар

Навальний: Путин ҳокимиятда қолиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди!


Навальний Озодлик студиясида.

Навальний Озодлик студиясида.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний президент Путинни ўзи ва атрофидагиларни бойитиш мақсадида Украинага уруш очганликда айблади.

Путин ҳокимият устидан ўрнатган монополиясини сақлаб қолиш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортмаслигини таъкидлаган Алексей Навальний¸ Россия президентининг ўлимидан олдин ядровий тугмачани босиб¸ инсониятни ҳам ўзи билан бирган қабрга олиб кетмаслигига умид қилаëтганини қўшиб қўйди.

Украинага нисбатан урушни Россия давлати ва халқига нисбатан халқаро жиноят деб баҳолаган Алексей Навальний¸ бу урушни тўхтатиш учун барча имкон ишга солинишини таъкидлади.

2014 йил мартида Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши ортидан Украина шарқида бошланган ҳарбий тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 6100 одам нобуд бўлди.

Россия ҳукумати Украинадаги уруш амалиëтларига бевосита аралашаëтганини инкор қилишга уриниб келмоқда.

XS
SM
MD
LG