Линклар

“Оила даврасида” газетасининг хабар қилишича, (28 май сони) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси Иқбол Мирзо эстрада санъати маҳсулотларининг маънавий савиясини қонун йўли билан тартибга солиш вақти келганини айтган.

Раис-шоирнинг бу таклифини шарҳлар экан, Абдураҳмон Ташанов “унинг “Биламан, қаерда ҳолинг бор, Кўнглингда нима бор – билмайман”, деган сатрлари ўша қонун талабларига жавоб берармикан?” деган саволни кўндаланг қўйди.

Текшириб, Ташановнинг иқтибосни тўғри келтирганини аниқладик.

Иқбол Мирзо бундан 14 йил олдин ёзган “Афсуски” шеърида мана бу сўзлар мавжуд:

Биламан, лабингда болинг бор,

Зулфингда неча тор толанг бор.

Биламан, қаерда холинг бор,

Кўнглингда нима бор – билмайман.

Ёрининг қаерида холи борлигини билиши овоза қилинган бу шеър, Ташанов атаётгандай, унинг муаллифи таклиф қилаётган қонун талабларига жавоб берадими-йўқми?

Бу савол жавобини Иқбол Мирзонинг ўзи ўйлаб кўрсин.

Сиз эса, Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarини тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG