Линклар

Тошкентда яна автобус ёнди


Тошкентда ёнаётган автобуснинг бу сурати Озодликка шу йилнинг 17мартида муштарийлар томонидан жўнатилган.

Тошкентда ёнаётган автобуснинг бу сурати Озодликка шу йилнинг 17мартида муштарийлар томонидан жўнатилган.

Тошкентда яна Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуси ёниб кетди.

Жума куни эрталаб Тошкентдаги тиббиёт академияси олдида 28 йўналишдаги йўловчи ташувчи автобус ёниб кетган. Бу воқеанинг сурати Фейсбукдаги “Тошкент ҳайдовчилари” саҳифасида эълон қилинди.

"Газете.uz"нинг «Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига таяниб хабар беришича, ёнғинда йўловчиларга шикаст етмаган. Ёнғин воқеа жойига тезкор етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган,

Ширкат айни пайтда ёнғин сабаблари ўрганилаётганини билдирган.

Тошкентда Mercedes-Benz русумидаги автобусларда тез-тез ёнғин чиқаётгани ҳақида Озодлик аввалари ҳам хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG