Линклар

logo-print

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси 2018 ҳамда 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатлари режаланганидек Россия ва Қатарда ўтказилишини тасдиқлади.

Ташкилот мулозимларига кўра, FIFA доирасидаги коррупция билан боғлиқ иш қандай якунланишидан қатъий назар Россия ва Қатар футбол чемпионатларига мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолишади.

Аввалроқ, Россия ва Қатар бундай ҳуқуққа пора эвазига эришгани ҳақида матбуотда танқидлар янграган эди. Лекин, бу иддаолар расман тасдиғини топмади.

Шу ҳафта ўрталарида халқаро футбол уюшмалари федерациясининг бир қатор раҳбарлари коррупция билан боғлиқ айбловлар билан ҳибсга олинган ва бу жараённинг FIFA қарорларига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикрлар айтилаётган эди.

XS
SM
MD
LG