Линклар

АҚШ ФИФА мулозимларига нисбатан янги айбловлар билдириши мумкин


ФИФА мулозимлари коррупцияда айбланмоқда.

ФИФА мулозимлари коррупцияда айбланмоқда.

АҚШнинг The New York Times газетаси 29 май куни Вашингтон ФИФА расмийларига нисбатан янги айбловларни илгари суриши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Икки кун аввал АҚШ томонидан билдирилган порахўрлик ва коррупция айби билан ФИФАнинг 14 мулозими ҳибс қилинган эди. Мазкур иш юзасидан тергов олиб бораётган солиқ хизмати расмийси Ричард Вебер газетага ”Мен янги айбловлар билдиришимизга ишончим комил”, деб айтган.

Вебер АҚШ ва Британия қаршилигига қарамай 29 май куни ФИФАга бешинчи муддатга президент этиб сайланган Блаттер айбловлар нишонига айланиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни тасдиқламади ва айни пайтда рад ҳам этмади.

Бир неча кун аввал Швейцария ва АҚШ прокуратураси ФИФА вакилларини Футбол бўйича 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини танлашда пора олганликда айблаб жиноят ишлари очган эди.

XS
SM
MD
LG