Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:05

АҚШнинг Финикс шаҳридаги масжид олдида норозилик акцияси ўтказилди


АҚШнинг Аризона штатидаги Финикс шаҳрида Муҳаммад пайғамбар карикатуралари кўргазмаси ўтказилиши тарафдорлари ва бунга қаршилар намойиш ўтказди.

Ўнлаб одам сўз эркинлигини ҳимоялаб, кўргазма ўтказилишини талб қилган бўлса, бошқалар бундай кўргазманинг ўтказилишига қарши эканликларини билдиришди.

American Freedom Defense Initiative (AFDI) май ойи бошларида Техасда ўзи ташаббускор бўлган Ислом пайғамбарини ҳажв қилган танловда ғолиб бўлган карикатуралар кўргазмасини ўтказган эди.

Айни кўргазмага ҳужум қилинган ва икки ҳужумчи ўлдирилганди. Бир неча кун аввал Вашингтон транспорт тизими мулозимлари сўз эркинлиги ҳимояси ташкилотларининг метрода Муҳаммад пайғамбаркарикатуралари жойлаштирилиш режаларига рухсат беришмаган эди.

XS
SM
MD
LG