Линклар

logo-print

Саакашвили Оддесса губернаторлигига тайинланиши мумкин


Саакашвили 2013 йилгача Грузия президенти бўлган.

Саакашвили 2013 йилгача Грузия президенти бўлган.

Украина президенти Петро Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголко 29 май куни ўз Facebook саҳифасида президент Михаил Саакашвилини Оддеса вилояти губернатори лавозимига тайинлаш ҳақида ўйлаётганини билдирди.

Аввалроқ Порошенко кабинети Саакашвилини Одесса губернатори қилиб тайинлашни таклиф қилган эди.

Украина президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Валерий Чалий Украинанинг Интер телеканали билан суҳбатда Порошенко кабинет таклифини қабул қилиши эҳтимоли “99 фоиз” эканини айтган.

Мазкур тайинлов Киев ва Москва ўртасидаги тарангликни янада кучайтириши мумкин. Саакашвили Грузия президенти бўлиб турган 2008 йилда Жанубий Осетия айирмачи минтақаси учун Россия ва Грузия ўртасида беш кунлик уруш бўлиб ўтган эди.

Саакашвили февраль ойидан бери Украинанинг ислоҳотлар бўйича халқаро маслаҳат кенгашига етакчилик қилиб келади.

XS
SM
MD
LG