Линклар

Футбол уюшмалари халқаро федерациясига 17 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Зеп Блаттер ушбу лавозимга яна беш йиллик муддатга қайта сайланди.

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида FIFAнинг кўпчилик аъзолари Блаттер учун овоз берди.

Ушбу жараён федерациянинг бир қатор раҳбарлари коррупция билан боғлиқ айбловлар билан ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб рўй бермоқда.

Зеп Блаттер 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Россияда ўтказилиши тарафдорларидан биридир.

FIFAнинг бош хомийлари, жумладан Coca-Cola ва McDonalds Зеп Блаттердан уюшма обрўсини тиклаш йўлида конкрет қадамлар қўйишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG