Линклар

logo-print

Покистонда жангарилар 19 одамни ўлдирди


Балужистонда жангарилар тинч аҳолига тез-тез ўқ узади.

Балужистонда жангарилар тинч аҳолига тез-тез ўқ узади.

Покистоннинг Балужистон вилоятида жангарилар ҳужуми оқибатида иккита йўловчи автобусда кетаётган 19 одам ҳалок бўлди.

Автобусларга ҳужум 29 май куни кечқурун Мастунг шаҳрида содир этилган. Ҳужум пайтида яна бир одам яраланган, беш одам эса жангарилардан қутқариб қолинган.

Маҳаллий ҳукумат расмийси Исмоил Иброҳим жангарилар автобусни тўхташга мажбур қилгани ва шундан сўнг йўловчиларга қарата ўқ узиб, 19 одамни ўлдирганини айтган.

Ҳужумчилар Покистон хавфсизлик кучлари кийимида бўлган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Балужистонда Покистондан тўлиқ мухторият талаб қилаётган айримачиларнинг жангари гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG