Линклар

logo-print

АҚШ Кубани террорчиликни молялаштирувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди


Обама ва Кастро ўтган йилнинг декабрида биринчи марта учрашган.

Обама ва Кастро ўтган йилнинг декабрида биринчи марта учрашган.

Қўшма Штатлар Кубани террорчиликни молиялаштираётган давлатлар рўйхатидан чиқарди. Мазкур қарор Вашингтон ва Гавана ўртасида 50 йил аввал узилиб қолган дипломатик алоқаларни қайта тиклаш жараёни доирасида қабул қилинди.

Давлат департаменти бу ҳақда жума куни эълон қилар экан, “АҚШ раҳбарияти Куба ҳукумати билан боғлиқ хавотирлар ва турлича фикрлардан тўлиқ ҳоли” бўлмаганини билдирган. Бироқ бу хавотирлар Вашингтонгга Кубани террорчиларни молияловчи давлатлар рўйхатидан ўчиришга ҳалақит бермаган.

Вашингтоннинг мазкур қарори икки давлат ўртасида бундан буён алоқаларнинг яхшиланишини, жумладан, дипломатик ваколатхоналарнинг очилишини билдиради.

Ўтган йилнинг декабрида АҚШ президенти Барак Обама ва Куба раҳбари Рауль Кастро ўзаро маҳбуслар билан алмашиниш ҳақида келишиб олган эди.

Ҳозирча АҚШнинг Куба билан савдо-сотиқ қилиши эмбарго остида қолмоқда. Бу тақиқни фақат АҚШ Конгресси бекор қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG