Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:48

"Садист"ларга қарши намойиш, немис байроғи ва масжид


Москва Хельсинки гуруҳи президенти Кремль қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Людмила Алексеева Давлат Думаси олдида «исталмаган нодавлат ташкилотлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши пикет ўтказмоқда.

Москва кўчаларидан бирида мана шундай кўргазма очилди.

Донецк яқинидаги аҳоли пунктларидан бирида Украина ҳарбийси вайрон бўлган уй олдидан ўтмоқда.

Чехия пойтахти Прагада лўли рақслари халқаро фестивали иштирокчиларининг намойиши.

Германиянинг Ханау шаҳрида масжид очилиши тадбирида немис байроқларини кўтариб турган мусулмон қизалоқлар.

27 май куни Германиянинг ўғит юкланган кемаси денгизда ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинмагач, кеманинг экипаж аъзолари эвакуация қилинди.

Украинанинг Луганск вилоятида россияпараст жангарилар қўмондони Алексей Мозговой дафн қилинди. У ва яна олти жангари 23 май куни Луганскда номаълум гуруҳ томонидан ўлдириб кетилган.

Хиндистонлик фермер мамлакатдаги аномал жазирама туфайли қатқалоққа айланган ерини кўдан кечирмоқда. Аномал иссиқдан Хиндистонда мингга яқин одам ҳалок бўлди.

Афғонистонлик иммигрантлар Грециянинг Кос оролига келиб тушган пайт. Улар Туркиядан Эгей денгизи орқали қайиқда бу ерга етиб келган.

Болалар Македония полицияси билан Куманово шаҳрида содир этилган отишмада ҳалок бўлган 8 этник албаннинг дафн маросимида Албания байроғини кўтариб туришибди.

Туркманистон пойтахти Ашгабатда 25 май куни президент Гурбангули Бердумуҳаммедвонинг 21 метрлик олтин суви югуртирилган ҳайкали очилди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин балиқ фермасини кўздан кечирмоқда.

Жангарилар Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ҳукумат кучлари билан жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG