Линклар

АҚШ вице-президентининг ўғли оғир хасталик туфайли оламдан ўтди


Маълумотларга кўра, Бо Байден 2016 йилда Делавэр штати губернаторлигига номзодини қўйишни режалаётган эди.

Маълумотларга кўра, Бо Байден 2016 йилда Делавэр штати губернаторлигига номзодини қўйишни режалаётган эди.

АҚШ вице-президенти Жо Байден катта ўғли Бонинг мия саратонидан ўлгани эълон қилди. Бу борада тарқатилган Оқ Уй баёнотида “Байден хонадони таърифлаб бўлмайдиган даражада қайғуга чўмган”и таъкидланган.

Делавэр штатининг собиқ бош прокурори, 46 ёшли Бо Байден май ойи бошида касалхонага ётқизилганди. Бош прокурор лавозимида саккиз йил ишлаган Бо сўнгги пайтларда Grant инвесторлик фирмасида ишлаётганди. Ироқ уруши фахрийси бўлган Бо Байден 2010 йилдан буён хасталикдан азият чекиб келгани айтилади.

АҚШ президенти Барак Обама ўзи ва хотини Мишель номидан вице-президент Жо Байденга таъзия изҳор этди.

Байден оиласи аввал ҳам катта фожиани бошдан кечирган. 1972 йили Жо Байден АҚШ Сенатига сайловда ғолиб чиққанидан кейин унинг хотини Нейлия ва уч фарзанди автоҳалокатга учраган. Ўшанда Жо Байденнинг хотини ва қизи ҳаётдан кўз юмган, ўғиллари Бо ва Хантер эса тан жароҳати олишганди.

XS
SM
MD
LG