Линклар

logo-print

Тожикистонда “Исломий Давлат” сафига қўшилган полковник иши юзасидан тергов бошланди


Гулмурод Ҳалимов.

Гулмурод Ҳалимов.

Тожик расмийлари Сурияда “Исломий Давлат” сафига қўшилгани айтилаётган тожик полковниги Гулмурод Ҳалимов иши бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот тарқатдилар.

Собиқ ОМОН қўмондони Ҳалимов жангари гуруҳ сафига қўшилганини Интернетдаги видео орқали эълон қилганди. Видеода Ҳалимов уч марта АҚШда махсус дастурларда иштирок этганини айтади.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Пужа Жунжхунвала CNN билан суҳбатда бу иддаони тасдиқлади.

“2003-2014 йилларда полковник Ҳалимов АҚШ ва Тожикистонда беш марта контртерроризм тайёрлаш курсидан ўтган”, деди Жунжхунвала.

Видеода русча гапирган Ҳалимов тайёрлаш курслари давомида кўрганлари уни ўз ҳомийларига қарши қилганини айтади.

“Менга қулоқ тутинг, эй, Америка чўчқалари. Мен АҚШда уч марта бўлганман. Аскарларни мусулмонларни ўлдириш учун тайёрлаганингизни кўрганман”, дейди Ҳалимов.

Сўнгра у: “Шаҳарларингизни топиб борамиз, уйларингизга кирамиз ва сизларни ўлдирамиз”, дея таҳдид қилади.

Видеода Ҳалимов 25 метрлик масофадан снайпер милтиғи билан помидорни отади.

Тожикистон Бош прокуратураси мулозими Манучеҳр Маҳмудзода 29 май куни Ҳалимовнинг фаолиятини кўриб чиқиш учун тергов бошланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG