Линклар

ЕИ расмийлари Россия “қора рўйхати”ни танқид қилди


ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқи расмийлари Россияни европалик сиёсатчилар “қора рўйхати”ни тузгани учун танқид қилди.

ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини: “Биз бу чорани мутлақо асоссиз, деб биламиз”, дея баёнот берди.

Куни кеча Москва Европа Иттифоқига Россияга кириши ман этилган европалик 89 мулозимнинг рўйхатини топширганди. Бу рўйхатга Россия президенти Владимир Путин сиёсатини ҳамда Россиянинг Донбасс тўқнашувидаги ролини танқид қилган европалик сиёсатчилар киритилган.

Европа Иттифоқи парламенти раиси Мартин Шульц мазкур “қора рўйхат” ўзаро ишончни янада сусайтиришини билдирди. Россиянинг бу рўйхати бўйича Германия, Британия, Швеция, Ҳолландия, Финляндия бош дипломатлари ҳам салбий фикр билдиргандилар.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия ва Украинанинг 151 нафар фуқаросига нисбатан санкция жорий қилиб, уларнинг ЕИга аъзо мамлакатларга киришини тақиқлаган ва банк ҳисобларини музлатиб қўйганди.

Москва томонидан тузилган “қора рўйхат” ЕИнинг ана шу санкцияларига жавоб экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG