Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:04

Афғонистон Покистондан Толибонга қарши кескин чоралар кўришни талаб қилди


Ашраф Ғаний Толибонга қарши курашда Покистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Ашраф Ғаний Толибонга қарши курашда Покистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Покистон раҳбариятига мактуб йўллаб, Исломободдан Толибон жангариларига қарши кескин чоралар кўришни талаб қилди.

Ашраф Ғаний мактубида Покистон расмийларидан толибларга мамлакатда бошпана беришни тўхтатиш ва Афғонистондаги зўравонликларига қарши курашда ёрдам бериш сўралган.

Ушбу мактуб афғон ҳукумати Покистон билан истиҳборот маълумотларини алмашиш битимини имзолагани учун кучли танқидларга учраётган бир пайтда нашр этилмоқда.

Май ойи бошида Афғонистон ва Покистон жосуслик агентликлари Толибонга қарши ҳамкорликни кучайтириш мақсадида истиҳборот маълумотларини алмашишга келишиб олганди.

Мазкур битим Афғонистон парламентида эҳтиросли баҳсларни келтириб чиқарди ва кўплаб миллат вакиллари Ғаний ҳукуматини Покистонга сотилишда айблади.

Бундан ташқари Ашраф Ғаний ўз мактубида Исломобод сиёсий ва ҳарбий ледерларини Толибон амалларини қоралаш ҳамда ҳаракатнинг Кветта ва Пешовардаги раҳбарларини уй қамоғига олишни сўради.

XS
SM
MD
LG