Линклар

logo-print

Саудия учоқлари Ямандаги исёнчилар мавзеъларини бомбалади


Сано бомбалаш ортидан

Сано бомбалаш ортидан

Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқчилар авиацияси Яман пойтахти Санодаги Хутий исёнчилари мавзеъларини бомбалади.

Хутийларнинг Сано аэропорти ва президентлик саройи яқинидаги марказлари ҳаводан ўққа тутилди.

Айни дамда, Саудия Арабистони ва Яман чегарасида қонли тўқнашувлар юз берди.

Хутийларга қарши ҳаво ҳужумлари март ойида бошланганди.

Саудия Арабистони Яманнинг четлатилган президенти Абд-Раббу Мансур Ҳадийни ўз жойига қайта тиклашни истайди.

Ҳозир Саудия Арабистони бошпана топган Абд-Раббу Мансур Ҳадийни Эрон дастаклаган Ҳутий исёнчилари қудратдан ағдарганди.

БМТ ҳисоб-китобига кўра, Ямандаги можарода 1900га яқин инсон ҳалок бўлган ва 7 мингга яқин одам яраланган.

XS
SM
MD
LG