Линклар

Ҳиндистонда жазирама қурбонлари сони 2 мингдан ошди


Ҳиндистонликлар офтоб уришидан сақланиш учун турли чораларни ишга солишга мажбур бўлмоқдалар.

Ҳиндистонликлар офтоб уришидан сақланиш учун турли чораларни ишга солишга мажбур бўлмоқдалар.

Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати фавқулодда исиб кетгани туфайли нобуд бўлган кишилар сони 2 мингдан ошди. Сўнгги кунларда Ҳиндистоннинг бир неча штатида ҳаво ҳарорати тақрибан +47 даражани ташкил қилди, айрим жойларда эса ҳарорат +50 даражагача етди.

Ҳар йили баҳорнинг сўнгги кунлари Ҳиндистонда ҳаво ҳаддан зиёд исиб, аҳоли орасида ўлим кўпаяди. Бу йилги жазирама қурбонлар сони бўйича мамлакат тарихида иккинчи экани айтилмоқда. 1998 йили ҳарорат ҳаддан зиёд кўтарилиб кетгани туфайли Ҳиндистонда 2,5 минг киши ҳаётдан кўз юмганди.

XS
SM
MD
LG