Линклар

Британиялик экспертлар: Кремль Малайзия учоғи ҳалокатига оид суратларни сохталаштирган


Малайзия учоғи ҳалокатга учраган жой.

Малайзия учоғи ҳалокатга учраган жой.

Британиялик мустақил экспертлар 2014 йил июлида Malaysia Airlines учоғини украиналик ҳарбийлар уриб туширганининг исботи ўлароқ Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ёйинлаган спутник суратлари сохта эканини аниқлади. Экспертлар таъкидича, сунъий йўлдош воситасида олинган суратлардаги саналар сохталаштирилган.

Bellingcat сайтида британиялик журналист Элиот Хиггинс томонидан ёйинланган хабарга мувофиқ, экспертлар фожиа юз берганидан тўрт кун кейин Кремль томонидан тарқатилган суратлар ва Россия Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган суратларни рақамли таҳлилдан ўтказганлар. Пировардида улар суратлар Adobe Photoshop CS5 дастури воситасида ўзгартирилган, деган хулосага келганлар.

АҚШ ва Германия махсус хизматларидаги манбалар Малайзия учоғи россияпараст айирмачилар томонидан “Бук” зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилганини айтмоқдалар. Ўшанда Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган учоқ ичида бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳалок бўлганди.

Авиаҳалокат содир бўлган жойни бориб кўрган даниялик мустақил экспертлар комиссияси ўз текшируви натижаларини 2015 йил октябрида тақдим этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG