Линклар

logo-print

Бензин ва солярка таъминоти қисқаргани туфайли Тошкентда автобуслар қатнови ўртасидаги вақт оралиғи узайиши мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати маълумот тарқатди.

Ширкат масъуллари буни шу кунларда ёнилғи таъминоти 30 фоизга қисқаргани билан изоҳлаб, муваққат ноқулайликлар учун йўловчи-мижозлардан узр сўраганлар.

Автобус қатновида салбий ўзгаришлар кузатилаётганини аввалроқ Озодликнинг пойтахтдаги бошқа манбалари ҳам тасдиқлагандилар. Улар бензин тақчиллиги ва автобус қатновидаги узилишлар Тошкентда такси ҳақларининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлиши мумкинлиги юзасидан ташвиш билдиргандилар.

XS
SM
MD
LG