Линклар

logo-print

Бу ҳақда бугун Остонада ўтган брифингда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков маълум қилди.

Сайғоқларнинг оммавий ўлими сабабларини ўрганаётган махсус комиссия уч ҳафта ичида хулосаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Мамитбековга кўра, тупроқ, сув ёки ўтларнинг зарарланиши сайғоқларнинг ўлимига сабаб бўлган версиялар сифатида ўрганилмоқда.

Атроф-муҳит ҳимоячиларининг тахминича, сайғоқлар ўлимига Россиянинг космик аппарати бир ой аввал қўнган жойдаги заҳарланган ўтни егани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ўн йил аввал бир миллиондан кўпроқ сайғоқ қайд этилган бўлса, йил бошида улар сони 200-300 минг бўлган.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон ҳудудларида учрайди ва ноёб ҳайвон сифатида "Қизил китоб"га киритилган.

XS
SM
MD
LG