Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:58

"Исломий Давлат" рус тилидаги илк веб журналини нашр қилди


"Исток" - ИДнинг рус тилидаги илк веб журнали.
"Исток" - ИДнинг рус тилидаги илк веб журнали.

Сиртдан қаралганда, 24 саҳифали "Исток" журнали “Ал-Ҳаёт”нинг инглиз тилидаги “Дабиқ” веб журнали билан бир хил.

Журнал “Қуръон” ва “Ҳадис”дан олинган руҳлантирувчи иқтибослар ҳамда қора байроқни ҳилпиратиб, жилмайиб турган жангариларнинг рангли суратларига тўла.

Аммо таркибий жиҳатдан “Исток” мутлақо фарқ қилади.

“Дабиқ” шаҳидлик ва ғалаба муждаларини замонавий журналлар сингари тақдим қилса, “Исток” ўта зерикарлидир.

Ўтган ҳафта чоп этилган “Дабиқ”нинг сўнгги сони ғаройиб фитна назариялари ва тўнтаришларга эътибор қаратди.

Журнал муқовасида "Улар макр қилдилар Аллоҳ ҳам “макр” қилди," сарлавҳаси остида АҚШ Давлат котиби Жон Керри суратини чоп этилган. Унда, шунингдек, "Халифаликда Соғлиқни Сақлаш" сарлавҳали мақолалар туркуми ўрин олган. Ушбу мақолалар билан ИД оддий бир террорчи гуруҳ эмас, балки ҳақиқий давлат эканини даъво қилади.

“Исток”да эса мақола муаллифи етти саҳифада нега Чеченистонда “рус золимларига” қарши жанг қилиш ўрнига Сурияга йўл олгани ва бошқа гуруҳ эмас айнан ИДга қўшилгани ҳақида ҳикоя қилади.

“Исток”нинг қолган саҳифалари эса тарихда ҳукмронлик қилган Халифлар ва қора байроқларни ҳилпиратган жангариларнинг танклар ёки отлар устида олинган рангли суратларига тўла.

“Исток”ни ким ёзган?

“Исток” биринчи нашрда чоп этилган мақолалар муаллифлари ҳақида лом-мим демайди.

Аммо, журнал ИД ҳарбий қўмондони Тархан Батирашвили (Умар ал-Шишаний) ва Абу Жиҳадга (Ислам Атабиев) яқин бўлган Ироқдаги шимолий кавказлик жангариларнинг қудратли гуруҳи томонидан тайёрланганига деярли шубҳа йўқ.

“Исток” нима учун Батирашвили 2013 йил охирида “Жайш ул-Муҳожирин вал-Ансор” гуруҳидан чиқиб, ИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга байъат қилгани ҳақидаги эски изоҳларни нашр этган.

Байъат чақириқлари

Ўтган ҳафталарда Атабиев гуруҳи Шимолий Кавказдаги жангариларни Бағдодийга байъат қилишга қаратилган чақириқларни кучайтирди.

Бундай даъватлар апрель ойида Доғистонда Аласхаб Кебековнинг (Али Абу-Муҳаммад) ўлдирилиши ортидан Шимолий Кавказдаги жангарилар раҳбарсиз қолган бир пайтда кучайди.

Магомед Сулайманов (Абу Усман Гимринский) Кавказ Амирлигининг янги раҳбари этиб тайинлангани хабар қилинган, аммо расман бу янгилик эълон қилингани йўқ.

Ўтган ҳафталарда Атабиев гуруҳи сафларига Доғистондан янги жангарилар келиб қўшилди. Улар орасида икки таниқли жиҳодий даъватчи - Ахмед Мединский ва Нодир Абу Халид (Надир Методов) бор.

Методов 2014 йил октябрида Доғистонда ҳибсга олинганди.

Аммо шу ҳафта чиқарилган видеода у Атабиев билан бирга Ироқда кўриниш беради.

“Исток”нинг янги нашрлари русийзабонларни Сурия ва Ироқдаги ИД сафларига жалб эта оладими-йўқми маълум эмас.

Жоанна Парасчук қаламига мансуб мазкур мақола Озодлик ходимлари томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG