Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:39

Лавров ЕИ сиёсатчиларига нисбатан жорий қилинган виза чекловини изоҳлади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи сиёсатчиларига нисбатан жорий этилгани ўтган ҳафта маълум бўлган виза чеклови борасида изоҳ берди. Сергей Лавров бу қарор сиёсий мотивларга асосланганига оид иддаоларни рад қилди. Европа Иттифоқи Москва қора рўйхатини “мантиқсиз ва асоссиз”, дея баҳоламоқда. Европа санкцияларига жавобан қабул қилингани айтилаётган қора рўйхатга киритилган исмлар борасида Россия изоҳ бергани йўқ.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва томонидан Европа Иттифоқининг 89 сиёсатчисига нисбатан жорий қилинган виза чеклови борасида билдирилган эътирозларни рад этди. Лавров европаликларнинг шикоятлари “куракда турмайди”, дея таъкидлади.

Лавров европалик сиёсатчиларга қарши жорий қилинган қора рўйхат улар Украинанинг Қрим минтақаси Россия тарафидан аннексия қилинишини танқид қилганлари боис ўч эканига доир иддаоларни ҳам рад этди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини матбуот вакили Майа Кочянчич 1 июнь куни қилган чиқишида Кремль эълон қилган қора рўйхат “айниқса, қўшимча изоҳ берилмаётгани ва шаффофлик йўқлиги инобатга олинса, мутлақо мантиқсиз ва асоссиздир”, дея баён қилди:

- Россия расмийлари тарафидан 89 кишининг исми битилган рўйхат юборилди. Бу қарорнинг ҳуқуқий асоси, мезонлари ёки жараёни тўғрисида қўшимча маълумот берилгани йўқ. Ҳафта охирида ўз позициямизни аниқ баён қилдик, бу қарорни мантиқси ва асосиссиз, деб биламиз, деди ЕИ расмийси.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг раҳбари Лавров Европа Иттифоқи сиёсатчиларига нисбатан виза чеклови жорий этилганини бу ҳақда маълум бўлганидан бир неча кун ўтиб изоҳ берди.

Қора рўйхат Россия 2014 йилнинг март ойида Қримни Украинадан тортиб олиши ва шарқий Украинада россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватлаши боис Москва билан Ғарб ўртасида муносабатлар таранглашган пайтда пайдо бўлди.

ЕИ ўтган бир йил ичида 151 нафар Россия фуқароси ва россияпараст украиналикка нисбатан санкцияларни қўллаган.

Россия жорий этгани маълум бўлган виза чекловига президент Владимир Путин ва Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларни очиқчасига танқид қилган Европанинг амалдаги ва собиқ парламентарийларидан тортиб вазирларигача киритилган.

Россиянинг ТАСС агентлиги шахси очиқланмаган расмийнинг қора рўйхат “Германия бошчилигида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Россияга қарши олиб борилаётган санкциялар кампаниясига жавобан ишлаб чиқилди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Уоллстрём қора рўйхат юзасидан Россия томонига изоҳ сўраб мурожаат қилинганини билдирди:

- Россиядан тушунтириш сўрадик ва Швециядаги Россия элчисидан бунинг сабабларини изоҳлашни сўрадик. Тушунишимизча, бу ЕИнинг рўйхатига жавобан қабул қилинган, лекин Европа рўйхати биринчи навбатда шаффоф ва унга киритилган ҳар бир исм юзасидан изоҳ келтирилган. Расман, ҳар қандай мамлакат бундай қилишга ҳақлидир, лекин биз бу одамлар нега рўйхатга киритилгани юзасидан изоҳ бўлишини истар эдик, деди Швеция расмийси.

Сўнгги бир неча ой ичида кўплаб сиёсатчи ва ҳукумат вакиллари Россияга киритилмагани боис бундай қора рўйхат борлигига доир тахминлар анчадан бери билдирилаётган эди.

ЕИ Парламенти раиси Мартин Шульц мазкур қора рўйхат “ўзаро ишончга янада путур етказади”, дея таъкидлади.

Расмий Берлин Москвадан изоҳ талаб қилиб, қора рўйхатга киритилганлар тегишли ҳуқуқий чораларни кўра олиши учун бу ҳақда билишга ҳақлидир, дея баён қилди.

“Европа марказида аччиқ ва хавфли можарони бартараф этиш ҳаракатларимизга бу ҳолат ҳисса қўшмайди”, деди Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда “Россия ЕИнинг санкциялари юмшатилишига эришиш мақсадида босим ўтказиш ниятида бўлса, нотўғри йўлни танлабди”, дейилади.

Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Уоллстрём қора рўйхатни “Россия обрўйига обрў қўшмайдиган ғалати чора”, дея баҳолади:

- Бу Россиянинг ҳаракатларига нисбатан ишончни оширмайди, чунки бу чора Россия нодавлат ташкилотларни тақиқлашга доир қонунни қабул қилаган пайтда қўлланилмоқда ва бу жуда жиддийдир, деди Швеция расмийси.

Ўз навбатида Финляндия Ташқи ишлар вазири ўз блогида Тимо Соини масалага “ҳаддан ортиқ эътибор қаратишнинг” ҳожати йўқ, дея ёзди.

“Бу Россия фуқароларига ЕИ санкцияларига кутилган жавоб бўлди. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ”, дея ёзди финн дипломати.

XS
SM
MD
LG