Линклар

Россиянинг Тула шаҳрида беш киши, жумладан, уч болани ўлдирганликда гумонланиб, Ўзбекистон фуқароси 30 яшар Фарҳод Шералиев ҳибсга олинди.

Тула вилоят Тергов қўмитаси раҳбари муовини Зинаида Каминскаянинг Озодликка айтишича, беш кишининг барчаси пичоқлаб ўлдирилган.

Каминскаяга кўра, пичоқланган яна икки киши- 7 ёшли болакай билан 37 яшар эркак шифохонада қолмоқда.

Ушбу қотилликда гумонланиб ушланган Фарҳод Шералиев аввалига жиноятни бўйнига олган, кейинчалик ўз иқрорини маст ҳолатда ва таржимонсиз ёзиб берганини айтиб, сўзидан қайтган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG