Линклар

logo-print

Бугун Malaysia Airlinesнинг янги бош директори Кристоф Мюллер авиакомпания "техник дефолт"га учраганини эълон қилди.

Мюллерга кўра, 6000 ходимнинг иш ўрни қисқартирилган ва 14 минг ишчининг шартномаси узайтирилган.

Давлат фондига қарашли Malaysia Airlinesга май ойида германиялик Мюллер ёлланиб, унга компанияни иқтисодий инқироздан олиб чиқиш ишонилган.

Мюллер жорий йилда иқтисодий муаммоларга барҳам бериб, янги йилдан вазиятни барқарорлаштиришга, 2017 йилдан эса даромадга эришишни ваъда қилмоқда.

Мюллернинг айтишича, молиявий муаммолар 2014 йил 8 мартида бортида 239 одам бўлган Malaysia Airlines ҳалокатга учрашидан сал олдин бошланган. Ўша йилнинг 17 июль куни эса Украинада компаниянинг бошқа бир самолёти 298 йўловчи билан уриб туширилди.

Ушбу иккита авиаҳалокат компаниянинг молиявий инқирозлари кучайишига сабаб бўлди. Авиаширкат маҳаллий йўналишда ҳам рақобатга чидай олмай қолди.

XS
SM
MD
LG