Линклар

Қозоқ расмийси сайғоқлар қирилишига Ўзбекистоннинг алоқаси йўқлигини айтди


Қозоғистонда қирилган сайғоқлар сони 127 мингдан ошиб кетди.

Қозоғистонда қирилган сайғоқлар сони 127 мингдан ошиб кетди.

Ўзбекистон Қозоғистонда сайғоқларнинг оммавий қирилиб кетишига ҳеч бир жиҳатдан алоқадор эмас. Бу ҳақда Қозоғистон Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами қўмитаси раиси Башдат Азибеков 1 июнь куни Остонада ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

Аввалроқ Россиянинг Россельхознадзор идораси “Сайғоқларнинг оммавий қирилишига қўй ва эчкиларда кўп учрайдиган оқсим, вабо, сувчечак каби касалликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки бу ҳайвонлар мазкур касалликлар бўйича вазият кўнгилдагидай бўлмаган Ўзбекистондан Қозоғистонга миграция қилиши кузатилган”, деган версияни олға сурган эди.

Қозоғистон расмийси Россия ташкилотининг бу версиясини инкор этар экан, жорий йилда Ўзбекистонда сайғоқлар ўлими кузатилмаётганини, шунинг учун инфекция Ўзбекистондан ўтган деган версия нотўғри эканини айтиб ўтди.

Қозоғистонда май ойи ўрталаридан бошлаб ноёб ҳайвон сифатида Халқаро Қизил Китобга киритилган сайғоқлар оммавий равишда қирила бошлаган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Қозоғистонда ўлган сайғоқлар сони 127 мингдан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG