Линклар

Россиядан МДҲга пул ўтказмалари икки баробарга камайди


Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 5,5 миллиард доллардан кўпроқ пул ўтказилган эди.

Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 5,5 миллиард доллардан кўпроқ пул ўтказилган эди.

Россия Марказий банкининг янги ҳисоботида жорий йилда МДҲ мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми қарийб икки баравар камайгани таъкидланган.

Ҳисоботда айтилишича, 2015 йилнинг дастлабки чорагида МДҲга аъзо давлатларга жами 1 миллиард 781 миллион доллар юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса мазкур кўрсаткич 3 миллиард 364 миллион долларни ташкил қилган эди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида бир одам жўнатаётган пул ўтказмасининг ўртача миқдори 248 доллар бўлган, ўтган йили бу кўрсаткич 365 доллар эди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга 5 миллиард 581 миллион доллар миқдорида пул жўнатилган.

XS
SM
MD
LG