Линклар

logo-print

Хитойда 458 йўловчиси бўлган кема чўкиб кетди


Хитой қутқарувчилари Янцзи дарёсида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда олинган сурат.

Хитой қутқарувчилари Янцзи дарёсида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда олинган сурат.

Хитойнинг Янцзи дарёсида 1 июнь куни 458 йўловчини олиб кетаётган кема чўкиб кетди. Хабарларга қараганда, кемада кетаётган йўловчилардан фақат 12 нафаринигина бугун эрталаб қутқариб қолишга муваффақ бўлинган.

“Шарқ юлдузи” деб номланган кема Нанкиндан Чунцин шаҳрига кетаётганда бўронга учраган. Қутқарилганлар орасида бўлган кема капитани ва унинг ёрдамчисига кўра, кема жуда тез чўка бошлаган. Йўловчиларнинг асосий қисми хитойликлар бўлгани айтилмоқда.

“Синьхуа” агентлигининг билдиришича, қутқарув ишларини давом эттиришга довул ва жала имконият бермаяпти.

XS
SM
MD
LG