Линклар

Ироқда худкуш ҳужумда 41 одам ҳалок бўлди


Анбар вилоятида "Исломий давлат"га қарши жанглар давом этмоқда.

Анбар вилоятида "Исломий давлат"га қарши жанглар давом этмоқда.

Ироқ ҳукумати “Исломий давлат”нинг худкуш террорчилари Анбар вилоятидаги хавфсизлик кучлари базасида ўзини портлатгани оқибатида 41 хавфсизлик ходими ва шиа кўнгиллиси ҳалок бўлганини билдирди.

Полициянинг билдиришича, 1 июнь куни уч худкуш терорчи бир вақтнинг ўзида Ироқ армиясидан тортиб олинган учта Жип русумидаги автомашинада хавфсизлик кучлари базасига кириб келиб, ўзларини портлатган. Бунинг оқибатида база ҳудудидаги қурол ва ўқ –дори омборлари ҳам портлаган.

Худкуш ҳужумлар оқибатида хавфсизлик кучларининг 60 ҳарбийси ҳам яраланган.

БМТнинг1 июнь куни билдиришича, сўнгги бир ой ичида Ироқдаги зўравонликдарда1031 одам ҳалок бўлган, 1648 киши яраланган.

XS
SM
MD
LG