Линклар

logo-print

Украинадаги отишмаларда 24 соат ичида 5 киши ҳалок бўлди


Украин ҳарбийлари ва исёнчилар ўртасидаги отишма пайтида олинган сурат.

Украин ҳарбийлари ва исёнчилар ўртасидаги отишма пайтида олинган сурат.

Украина шарқида расман сулҳ битимига амал қилинаётгани айтилаётганига қарамай, сўнгги 24 соат ичида уч ҳарбий ҳалок бўлгани ва тўрт аскар яралангани хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, Украинанинг икки аскари Марьинка қишлоғи атрофида исёнчилар томонидан асирга олинган.

Россияпараст исёнчилар эса 31 май кунги отишмаларда икки фуқаро ҳалок бўлгани ва беш киши яраланганини маълум қилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Украина шарқида бир йилдан ортиқ вақт мобайнида давом этаётган жангларда 6400 одам ҳалок бўлгани ҳақида билдирди.

ЕХҲТ эса ўз кузатувчилари сўнгги 48 соат ичида Донецкдаги россияпараст айримачилар томонидан 253 марта ўқ отилгани рўйхатга олинганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG