Линклар

logo-print

Афғонистонда гуманитар ташкилотнинг 9 ходими ўлдирилди


Ўтган ҳафтада куч ишлатар тизимлари Зари туманида террорчиларга қарши амалиёт бошлаган.

Ўтган ҳафтада куч ишлатар тизимлари Зари туманида террорчиларга қарши амалиёт бошлаган.

Бугун эрталаб Афғонистон шимолида жойлашган Балх вилояти Зари туманидаги меҳмонхоналардан бирига қилинган ҳужум оқибатида инсонпарварлик ташкилотининг камида тўққиз нафар ходими, жумладан, бир аёл ҳалок бўлди.

Associated Press маълумотига кўра, инсонпарварлик ташкилотининг 2 ходими ҳужум пайти қочиб қолишга улгурган.

Ҳужум бўйича масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олганича йўқ.

Афғонистон шимолидаги бошқа вилоятларга нисбатан Балхдаги вазият сўнгги бир йил мобайнида барқарор қолаётган эди.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, ўтган ҳафтада куч ишлатар тизимлари Зари туманида террорчиларга қарши амалиёт бошлаган.

XS
SM
MD
LG