Линклар

Россия Малазия ҳалокати бўйича "янги" маълумотларни эълон қилди


Малазия учоғи қулаган жойда текширувчилар ишламоқда.

Малазия учоғи қулаган жойда текширувчилар ишламоқда.

Сешанба куни Россиянинг "Алмаз-Антей" концерни бош конструктори маслаҳатчиси Михаил Малишевский ўтган ёзда Украинада ҳалокатга учраган Малазия самолёти "Бук-М1" ракетасидан уриб туширилгани ҳақида маълум қилди.

Малишевскийга кўра, ракета айирмачилар жойлашган Снежное шаҳри томондан эмас балки Украина ҳарбийлари назоратида бўлган ҳудуддан отилган.

Бир кун аввал британиялик мустақил экспертлар Malaysia Airlines учоғини украиналик ҳарбийлар уриб туширганининг исботи ўлароқ Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ёйинлаган спутник суратлари сохта экани аниқлангани ҳақида хабар қилишди.

Экспертлар таъкидича, сунъий йўлдош воситасида олинган суратлардаги саналар сохталаштирилган.

АҚШ ва Германия махсус хизматларидаги манбалар Малайзия учоғи россияпараст айирмачилар томонидан “Бук” зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилганини таъкидламоқдалар.

2014 йилнинг 17 июль куни Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган учоқ ичида бўлган 298 одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлганди.

Авиаҳалокат содир бўлган жойни бориб кўрган даниялик мустақил экспертлар комиссияси ўз текшируви натижаларини 2015 йил октябрида тақдим этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG