Линклар

logo-print

Ҳожибой аския қилган фермер судга тортилди


Ҳожибой Тожибоев ажнабий сигирни хўрлаган фермер ҳақида 10 йил аввал аския қилган.

Ҳожибой Тожибоев ажнабий сигирни хўрлаган фермер ҳақида 10 йил аввал аския қилган.

Машҳур қизиқчи Ҳожибой Тожибоев бундан 10 йил аввал аския қилган ҳолат яқинда Ўзбекистонда рўй берди. Podrobno.uz нашри 2 июнь куни берган хабарга кўра, хориждан олиб келинган қорамолга яхши қаралмагани учун 206 бош наслдор молнинг ўлимига сабаб бўлган фермер шу кунларда суд қилингани ҳақида хабар қилди.

Мана ўша хабар:

"Ўзбекистон суди ўз вазифасига совуққонлик билан қараши оқибатида Германиядан олиб келинган 206 бош қорамолнинг ўлимига сабаб бўлган корхона директорининг ишини кўриб чиқди.

Зафар Адизов давлатга қарашли “Узмарказимпекс” ва “Марказсаноатэкспорт” ширкатлари тарафидан тузилган Milkfoods корхонаси директори лавозимида ишлаган. Бу лавозимда, билиб туриб, йўл қўйган совуққонлиги билан Адизов давлат манфаатларига катта зарар етказган. Хусусан, корхона ем базасини ташкил қилишга оид чора тадбирларнинг амалга оширилимагани, касал ҳайвонларга ветеринария муолажаларининг кўрсатилмагани натижасида Германиядан жами 542 млн 486 минг сўмга олиб келинган 206 бошдан зиёд наслдор қорамол касаллика учраб, кушхонага жўнатилган.

У шунингдек, “Жаҳон-Аҳтам” фермер хўжалигининг ҳосилини йиғиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Лекин ҳисоб-китоб қилиш пайти келганда, Зафар Адизов тўловнинг ўзига хос кўринишини таклиф қилади. Бунинг учун жами 45 миллион сўмлик 10 бош қорамол боқиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, фермер хўжалигига сотиб юборилади."

Немис моллари ўлимига сабабчи бўлган фермер қачон суд қилингани хабарда аниқлаштирилмаган.

Ҳожибой Тожибоевни нега эслаб қолганимизни билмоқчи бўлганлар қизиқчининг мана бу аскиясини тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG