Линклар

logo-print

UzGazOil шохобчаларида рейд ўтказилди


Рейдлар Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги барча UzGazOil шохобчаларида ўтказилган.

Рейдлар Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги барча UzGazOil шохобчаларида ўтказилган.

29 май куни бутун мамлакат бўйлаб UzGazOil шохобчаларида рейд ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз”даги Озодлик манбасининг айтишича, рейдда прокуратура ва солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этган.

Манбага кўра, текширувлар натижасида 2 миллиард сўмлик молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шунингдек, манбанинг айтишича, асосий эътирозлардан бири UzGazOilнинг аксар шохобчаларида аниқланган намозхоналарга қаратилган.

Ушбу рейдлар “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси таркибидаги UzGazOil ширкати бош директори Ботир Тўраевга нисбатан танқидлар кучайган бир пайтга тўғри келди.

Озодлик манбасининг айтишича, ўтган ҳафта Миллий холдингда бўлиб ўтган йиғилишда Ботир Тўраев UzGazOil ширкатининг иқтисодий кўрсаткичлари тушиб кетгани учун танқид қилинган. Шунингдек, ширкатда коррупцион схемалар воситасида давлат пули ўмарилаëтгани масаласи муҳокама қилинган. Баъзи иддаоларга кўра, UzGazOilни яна хусусий компанияга айлантириш ҳаракатлари кетмоқда.

XS
SM
MD
LG