Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:16

BahsOnline: Каримовни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми?


Президентни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми? Баҳс Онлайннинг бу галги сонида Ўзбекистон президенти фаолияти атрофидаги танқидлар ва ҳамду санолар мавзуси баҳс қилинди.

Ўзбекистон ичкарисидаги оммавий ахборот воситалари Президент Ислом Каримовни танқид қилишдан жуда узоқ турадилар.

Ислом Каримов ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган ўтган асрнинг 90 йиллари ўрталаридан бошлаб мамлакат ичкарисида у олиб бораётган ички ёки ташқи сиёсатни Ўзбекистондаги нашрларда ҳеч ким танқид қилиб чиқишга журъат этолгани йўқ.

Президент фаолиятини кескин танқид қилиб хорижий ОАВга интервью берган сиёсатчи, жамиятшунос ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг аксари босим ва таъқибларга учраб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

BahsOnline: Каримовни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда ўзбек жамиятида Юртбоши олиб бораётган сиёсатни куй ва қўшиққа солиб мадҳ этаётганлар ҳам пайдо бўляпти.

Шу кунларда номаълум ўзбек қўшиқчисининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга бағишланган ашуласи ижтимоий тармоқларда тарқалди:

Юрт учун борин берган,

Халқин фаровон этган.

Хар бир шахсни тенг билган,

Юртбошим бўлсин омон.

Юртбоши олиб бораётган сиёсатни танқид қилган қўшиқ ва шеърлар эса муҳожиратдаги ўзбеклар номидан тез-тез янграб туради.

Ўзбек жамияти одоб ва ахлоқ юзасидан юртбошини танқид этишдан тийилиб турибдими ёки раҳбарга қарши гапирмаслик анъанасига риоя қилиняптими?

Чунончи, Ислом.уз сайтида тарқатилган хабарда ҳам раҳбарларга қарши турмасликка даъват қилинади:

“Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, агар зулм қилсалар ҳам, раво кўрмаймиз. Уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, модомики, маъсиятга буюрмасалар Аллоҳнинг итоатидан деб, фарз, деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва афв сўраб дуо қиламиз.

Шарҳ: Мусулмонларнинг раҳбарларига ва ишбошиларига, улар зулм қилган чоғларида ҳам қарши чиқиш жоиз эмас. Шунингдек, уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатида бош тортмаймиз. Яхшилик ишларга уларга хилоф қилмаймиз. Балки, мусулмонлар раҳбарларининг итоатини фарз, деб биламиз. Аллоҳнинг итоатидан бир тури, деб биламиз. Агар улар маъсиятга амр қилмаган бўлсалар. Аллоҳга дуо қилиб уларни салоҳиятга бошлашишини ва афв қилишини сўраймиз, дейилади бу хабарда.

Президент, яъни юртнинг бош одами олиб бораётган фаолиятидан қатъий назар доим эҳтиромда бўлиши лозим дегувчилар фикрича бугунги кунда Ислом Каримов тинч ва осойишта Ўзбекистонни келажагини кўзлаган ҳолда оқилона иш олиб бормоқда ва у ҳар қандай ҳолатда ҳам эҳтиромга лойиқ.

Бироқ, бу қараш оппонентлари фикрича, ўзини демократик жамият деб иддао қилаётган Ўзбекистонда ҳеч ким танқиддан холи бўлмаслиги ва жамиятнинг эркин ривожланиши учун барча - президентдан тортиб оддий фуқарогача - тенглилик тамойили амал қилиши лозим.

Хўш, президентни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

XS
SM
MD
LG