Линклар

Cotton Campaign: Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ фаоллари хавфсизлигини кафолатласин


Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева милиция томонидан хўрланганини иддао қилган.

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева милиция томонидан хўрланганини иддао қилган.

Cotton Campaign (Пахта кампанияси) халқаро гуруҳи 2 июнь куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаеванинг милиция томонидан қўлга олиниб, хўрланганига муносабат билдирар экан, агар Тошкент ҳуқуқ фаолининг хўрланиши юзасидан тергов ўтказмаса, АҚШ, Европа Иттифоқи, халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон меҳнат ташкилотини Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги ва меҳнат масаласида ҳамкорликни тўхтатишга чақирди.

Елена Урлаева 31 май куни халқаро ташкилотларга электрон почтаси орқали мурожаат йўллаб, Тошкент вилояти Чиноз туманида бюджет соҳаси ходимларининг пахта чопиққа мажбурий олиб чиқиш масаласини ўрганаётган пайтда милицияга олиб кетилгани ва у ерда хўрлангани ҳақида иддао қилган эди.

Урлаева Озодлик радиосига Чиноз туманида эрталабки соат 7 дан кечки соат 6 гачаушлаб турилгани ва ноинсоний муносабатга дучор бўлгани ҳақида айтган. Бироқ чиноз тумани милицияси расмийси бу иддаоларни рад этган эди.

Cotton Campaign гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматини Елена Урлаеванинг мурожаати юзасидан холис ва адолатли тергов ўтказишга чақирган. Шунингдек, гуруҳ Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда мажбурий меҳнат жараёнини мониторинг қилаётган ҳуқуқ фаолларининг хавфсизлиги кафолатланиши юзасидан баёнот беришга ундаган.

Cotton Campaign (Пахта кампанияси) коалицияси Ўзбекистон пахтачилигидаги мажбурий меҳнатни тугатишни мақсад қилган ўнлаб халқаро ҳуқуқ гуруҳларини бирлаштиради.

XS
SM
MD
LG