Линклар

Россиялик дипломатларнинг ЕИ офисларидаги ҳаракатлари чекланди


Владимир Чижов

Владимир Чижов

Россиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Владимир Чижов ва номи айтилмаган яна бир рус дипломатининг ЕИ офисларидаги ҳаракатлари чеклаб қўйилди.

2 июнь куни Европа парламенти президенти Мартин Шульц Москва томонидан яқинда европалик 89 сиёсатчининг Россияга кириши тақиқлаб қўйилганига жавобан мана шундай қарор қабул қилингании айтди.

Мартин Цульц Кремль мазкур қарорини ўзгартирмагунига қадар Европа Иттифоқи-Россия парламент ҳамкорлиги ҳам тўхтатилишини билдирди.

Москва Европа Иттифоқи сиёсатчиларидан иборат қора рўйхатни Иттифоқнинг Россияга нисбатан жорий этган санкцияларига жавобан тузганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG