Линклар

Қирғизистон ИИВ Мустафо Жамилнинг Бишкек аэропортида 3 соат ушлаб турилганини рад этди


Мустафо Жамил.

Мустафо Жамил.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 2 июнь куни Бишкек аэропортида Украина Олий Радаси депутати, қрим татар лидери Мустафо Жамил мамлакатга киритилмай 3 соат ушлаб қолингани ҳақидаги хабарни рад этди.

Вазирликнинг билдириишча, аэропортда депутатнинг маслаҳатчиси Рустем Умеров ушлаб турилган. Бунга, вазирлик расмийларининг билдиришича, “депутат маслаҳатчисининг Қирғизистонда қидирувда бўлган шахс билан фамилиядошлиги ва ўхшашлиги” сабаб бўлган.

Милиция уч соат ушлаб турилган Рустам Умеров қўйиб юборилгани ва ундан расман узр сўралганини билдирди.

Бу хабар пайдо бўлишидан аввалроқ Facеbook тармоғида Мустафо Жамил Бишкек аэропортида уч соат ноқонуний ушлаб турилгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.

Мустафо Жамил Бишкекка миграция бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш учун келган эди.

Украина матбуоти мазкур воқеани “Бу Қирғизистоннинг ўзингизга маълум бўлган хўжайинлари берган буюртмадир”, деб шарҳламоқда.

Мустафо Жамил Қримнинг Россия томонидан босиб олинишига қарши бўлган сиёсатчидир. Шунинг учун ҳам Москва уни ўз ватани - Қримга киришини тақиқлаб қўйган.

XS
SM
MD
LG