Линклар

Тожикистон: Собиқ ОМОН командири ватанга хиёнат қилишда айбланмоқда


Gulmurod Halimov Tadjik OMON leader turned to ISIS

Gulmurod Halimov Tadjik OMON leader turned to ISIS

Тожикистон “Исломий Давлат” (ИД) гуруҳига қўшилган полиция қўмондонига нисбатан халқаро қидирув эълон қилди.

3 июнь куни Тожикистон Бош прокуратураси полковник Гулмурод Ҳалимов ватанга хиёнат қилиш ва чет давлатларда ҳарбий амалиётларда иштирок этишда айбланиб, қидирувга берилганини маълум қилди.

"У ўзини “Исломий Давлат” деб атаган халқаро террорчи ташкилотга қўшилди," дейилади Бош прокуратура тарқатган баёнотда.

Унда илова қилинишича, ИД гуруҳи ўзининг “даҳшатли жиноятлари”ни асослаш учун тайёрлаган “видео спектаклида” Ҳалимовдан “актёр сифатида” фойдаланган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тезкор кучлари бўлинмаси – ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимов апрель ойида ғойиб бўлганди.

27 май куни интернетга қўйилган видеода снайпер милтиғи билан кўриниш берган Ҳалимов Россия ва АҚШда муқаддас уруш олиб бориш билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG