Линклар

АҚШ Россияда ишлаб чиқариладиган ракета моторларидан воз кечмоқчи


АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 2 июнь куни ракета моторлари янги системасини яратишга чақириб, моторсоз ширкатлар орасида бу соҳада танлов эълон қилди.

Бунга сабаб ўлароқ ҳарбий ва разведка вазифаларини бажарувчи сунъий йўлдошларни учиришда Россияда ишлаб чиқарилган моторларга эҳтиёжни озайтириш лозимлиги кўрсатилди.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Фазо ва ракета тизимлари маркази етакчиси генерал-лейтенант Сэмюэл Гривз хусусий ширкатлардан таклифлар 23 июнгача қабул қилинажагини билдирди.

Ҳукумат бу вазифани бажариш учун ажратилган 160 миллион долларли маблағни тўрттагача ширкатга бўлиб бериш ниятида.

Америка Ҳарбий-ҳаво кучлари сунъий йўлдошларини учиришда Россияда ишлаб чиқариладиган РД-180 двигателларидан фойдаланишни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Россия Қримни аннексия қилганидан кейин АҚШ конгресси 2019 йилгача рус двигателларидан фойдаланишни тўхтатишга чақириб қарор қабул қилган.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари Atlas 5 ракеталарида рус моторларидан фойдаланишга доир хавотирларга олиб келди. Atlas 5 ракетасини United Launch Alliance қўшма корхонаси ишлаб чиқаради.

XS
SM
MD
LG