Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:12

АҚШ Россия двигателларига бўлган қарамликдан қутилмоқчи


АҚШ ракета тизими
АҚШ ракета тизими

Қўшма Штатлар Ҳаво Кучлари 2 июнь куни ракета двигатель тизимини ривожлантириш бўйича тендер эълон қилди.

Қўшма Штатларга кўра, бундай тадбирнинг олинишидан мақсад ҳарбий сунъий йўлдошларни фазога учириришда Россия двигателларига бўлган қарамликдан “тезроқ қутилиш зарурати”дир.

Ҳаво Кучларининг Фазо ва ракеталар тизими марказининг бошлиғи, генерал-лейтинант Самуэл Грейвснинг айтишича, хусусий ширкатлардан таклифлар 23 июнгача қабул қилинади.

АҚШ ҳукумати тизим учун ажратилган 160 миллион доллар маблағни тўрт хусусий ширкатга бўлиб беришга умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG