Линклар

logo-print

OzodNazar: "Ўзбекларни фақат палов бирлаштиради"


Америка овози радиоси журналисти Навбаҳор Имомова

Америка овози радиоси журналисти Навбаҳор Имомова

6 июнда Москвада “Палов культи” марафони бошланиб¸ унда Россияда ишлаётган ўзбек ошпазлари ва "паловхонтўра"нинг оддий шинавандалари ош тайёрлаш сирлари билан ўзаро ўртоқлашади. Ozod Nazarнинг бугунги меҳмони, Америка Овози радиоси бошловчиси Навбаҳор Имомова паловни ўзбекларни бирлаштирувчи омил, деб билади.

Суҳбат давомида ўзбекларни бирлаштирадиган яна бир омил - ижтимоий тармоқлар борлиги ҳам муҳокама қилинди.

Бу мавзу атрофида Ўзбекистон давлат идораларига Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқларда фаолроқ бўлиш тавсия қилингани боис гаплашдик.

28 май куни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида ўтказилган учрашувда вазирликларнинг Facebook ва Twitter саҳифаларини ташкил қилиш масаласи кўтарилган.

Америка Овози радиоси бошловчиси Навбаҳор Имомова назарида ижтимоий тармоқлардаги фаолликни амру-фармон билан таъминлаб бўлмайди.

Суҳбат давомида ўзбек қўшиқчисининг "Каримов ўлмасин", деб қўшиқ куйлагани ва Ўзбекистонда уч йилдан кейин аёллар умуман пахта термаслиги ҳақидаги иддаолар муҳокама қилинди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG