Линклар

ФИФА ходими жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда пора олганини тан олди


ФИФА ижроқўмининг собиқ аъзоси Чак Блейзер у ва унинг ҳамкасблари 1998 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда пора олганини икки йил аввал тан олган.

Америкалик прокурорлар 3 июнь куни Блейзернинг 2013 йилнинг 25 ноябрида АҚШ федерал судида берган кўрсатмаларини очиқладилар.

Ҳусусан, собиқ амалдор Жанубий Африка Республикасини 2010 йили мундиалга мезбонлик қилган илк Африка давлати бўлиб танланиши олдидан пора олишда иштирок этганини тан олган.

Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерациясида (КОНКАКАФ) энг юқори лавозимлардан бирини эгаллаб келган Блейзер хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолларининг 10 тасида айбини тан олган.

Жaнубий Aфрикa футбол федерaцияси КОНКАКАФга берилган 10 миллион доллар пора эмаслигини билдирган.

Шунингдек, ФИФА расмийси 1998 йилги Жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш учун ўтказилган овоз бериш жараёнида ҳам пора олганини айтган.

1992 йилда ўтган жараёнда Марокашдан кўпроқ овоз тўплаган Франция мундиалга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Эслатамиз, ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2 июнь куни коррупция билан боғлиқ жанжал ортидан истеъфо берганини билдирди.

XS
SM
MD
LG