Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:42

Украина парламенти хорижий кучларга мамлакат ҳудудига киришга изн берди


Украина парламенти
Украина парламенти

Украина парламенти хорижий давлатларга мамлакат ҳудудида тинчликпарвар амалиётлар ўтказишга изн берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ҳужжатни ёқлаб 240 нафар халқ депеутати овоз берди, дея хабар беради Украина парламенти веб саҳифаси.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, хорижий қўшинлар Украина ҳудудига мамлакат раҳбарияти илтимоси ва БМТ ёки ЕИ қарори асосида киритилиши мумкин.

Ҳужжатда қайд этилишича, тинчликни ўрнатиш амалиётларида "Украинага қарши ҳарбий агрессия қилган давлатлар" иштирок эта олмайди.

Киев Россияни ана шундай мамлакатлар сирасига киритган.

2015 йил мартида Украина БМТдан мамлакат шарқига тинчликни сақлаш кучларини киритишни сўраганди.

XS
SM
MD
LG