Линклар

Ҳусни Муборак намойишчилар ўлимига боғлиқ иш бўйича яна судланади


Ҳусни Муборак Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда қолмоқда

Ҳусни Муборак Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда қолмоқда

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак 2011 йилда намойишчиларнинг ўлдирилишига алоқадор иш бўйича яна судланади.

Миср апелляцион суди пайшанба куни 87 ёшли Муборакдан намойишларни бостиришга алоқадор айбловларни олиб ташлаш ҳақидаги дастлабки суд қарорига нисбатан прокуратура шикоят аризасини қондирди.

Янги суд жараёни 5 ноябрда бошланиши керак.

2014 йил ноябрида бўлиб ўтган суд Ҳусни Муборакка қўйилган айбловларни олиб ташланганди.

2015 йилда бўлиб ўтган судда эса Муборак ва унинг икки ўғли уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Мисрни ўттиз йил идора этган Муборак ҳозирда Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда даволанмоқда.

XS
SM
MD
LG