Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:36

БМТ Ироққа зудлик билан ёрдам беришга чақирди


Ироқлик насроний болалар
Ироқлик насроний болалар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро ҳамжамиятни Ироқда тобора ёмонлашиб бораётган инқирозни бартараф этиш учун деярли ярим миллиардга тенг ёрдам беришга чақирди.

БТМнинг Ироққа инсонпарварлик ёрдамлари мувофиқлаштирувчиси Лизе Гранденинг айтишича, агар зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатилмаса, “БМТ амалиётларининг 50 фоиздан кўпроғи тўхтаб қолади ёки қисқаради."

БМТ ва унинг шерикларига кўра, зўравонликлардан зарар кўрган ёки уй-жойсиз қолган 5.6 миллион одамни бошпана, озиқ-овқат ва сув билан таъминлаш учун келгуси ярим йил ичида 497 миллион доллар керак бўлади.

2014 йил бошидан буён Ироқда 3 миллионга яқин одам ўз уй-жойларидан ажралди.

Ироқ ғарбига “Исломий Давлат” гуруҳининг ҳужум қилиши натижасида ўтган бир ой ичида ўн минглаб инсонлар бошпанасиз қолди.

XS
SM
MD
LG